Туркистонда Давлат рамзлари кунида Мадҳия куйланди, Байроқ кўтарилди

Фото: Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

TÜRKISTAN. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ташаббуси билан мамлакатнинг барча ҳудудларида давлат байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтмоқда. Бугун Туркистон шаҳридаги “Рамзлар майдони”да 4 июнь – Қозоғистон Республикасининг Давлат рамзлари куни муносабати билан Давлат байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

 

Байрам тадбирида Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди, маслиҳат депутатлар, фахрийлар, давлат идоралари раҳбарлари, зиёлилар, таниқли спортчилар, жамоатчилик фикри етакчилари, ёшлар, шаҳар аҳолиси иштирок этди, деб хабар беради Туркистон вилояти ҳокими матбуот хизмати.

Туркистонда Давлат рамзлари кунида Мадҳия куйланди, Байроқ кўтарилди

 

– 1992 йилда Мустақил Қозоқ давлатининг рамзлари расман таъсис этилиб, 4 июнь “Рамлар куни” этиб белгиланди. Барчангизни ушбу муҳим байрам билан чин қалбимдан табриклайман! Давлат Байроғи, Мадҳияси ва Герби мустақиллигимизнинг далилидир. Давлат фахри. Миллатимиз руҳини уйғотадиган рамзларимизни бутун дунё эътироф этиб, эъзозлайди. Мустақил Қозоғистоннинг давлат байроғи биз иқтисодий ва дўстона алоқалар ўрнатган кўплаб мамлакатларда ҳилпираб турибди. Ғолиб спортчиларимиз Байроғимизни кўкларга кўтариб, Давлат мадҳиясини куйламоқда. Давлат Герби эса давлатчилигимиз тимсолидек порлаб туради. Бу, шубҳасиз, ҳар биримиз учун катта фахр ва бахт! Бугун биз Мустақиллик берган тинчлик ва барқарорлик шарофати билан фаровон даврда яшаяпмиз. Мустақилликни асраб-авайлаш, қадр-қимматини англаш эса давлат рамзларимизни ҳурмат қилишдан бошланиши аниқ. Шу билан бирга, Туркистон вилоятида ватанпарвар, ор-номусли фуқаролар, жонкуяр ёшлар етишиб чиқаётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Улар рамзларни ҳурмат қилишади ва қадрлашади. Кўк Байроғимиз, Давлат Герби ва Мадҳияси мамлакатимиз учун алоҳида аҳамиятга эга. Бу қадриятлар бизда катта ғурур ва масъулият туйғуларини уйғотади. Давлат рамзларини улуғлаш ҳар бир фуқаронинг бурчидир! Шундай экан, биз ёш авлодга Давлат рамзларининг аҳамиятини тушуниб, тушунтира билишимиз керак. Ҳар бир қозоқ Мадҳиясини куйласа, Кўк Байроғини ҳурмат қилса, юрт ғурури баланд бўлиши аниқ. Осмон ранг Байроғи, улуғвор Мадҳияси, муҳташам Герби бор қозоқ халқи мангу яшасин! – деди Дархан Сатибалди.

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

 

Шу куни «Керуен сарай» мажмуасидан “Рамзлар майдони”гача Қозоғистон Республикасининг Давлат рамзлари кунига бағишланган кортеж ўтди.

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

 

Байроқ кўтариш маросими байрам дастури билан давом этди. Байрамда Туркистон жамоатчилиги, «Jana Lep» ижодий жамоаси, истеъдодли ёшлар бир вақтнинг ўзида Давлат Мадҳиясини ижро этди. Бундан ташқари, ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар янгради ва йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади. Туркистонликлар муҳим байрамни юксак савияда нишонлади, давлат рамзлари улуғланди.

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

 

Эслатиб ўтамиз, байроқ устунининг баландлиги 62,5 метрни ташкил қилади. Байроқнинг эни 12 - метр, узунлиги - 24 метр. Умуман олганда, 1992 йил январь ойида Давлат байроғи, Герби ва Мадҳияси лойиҳасини тайёрлаш бўйича танлов эълон қилинди. Мустақил Қозоғистоннинг Мадҳияси ўша йили тасдиқланган. 2006 йилда эса янги Мадҳия қабул қилинди.