Туркистон вилоятининг Ўрдабаси туманида амалга оширилган инвестиция лойиҳаси орқали 500 дан ортиқ киши иш билан таъминланди

Фото: Фото: Түркістан өңірлік комминикация қызметі

TÜRKISTAN. Кazinform - Ўрдабаси туманида жорий йилнинг 6 ойида 3 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилди. Умумий қиймати 4,2 миллиард тенге бўлган ушбу саноат объектларида 533 янги иш ўрни яратилмоқда.

Вилоят иқтисодиётига салмоқли ҳисса қўшиши мумкин бўлган лойиҳалар қаторида «JNRAY Group» тикувчилик фабрикаси, «Borte Engineering» озиқ-овқат саноати учун техник жиҳозлар ишлаб чиқариш заводи ва “Борте Милка” корхонаси томонидан 400 бош соғин сигир қўшиб, сут заводи қувватини кунига 10 тоннага ошириш лойиҳалари бор. 

Бодам қишлоғида очилган «JNRAY Group» масъулияти чекланган жамиятига қарашли тикувчилик корхонаси кунига 500 дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Унинг умумий қиймати - 1 миллиард 300 миллион тенге. Бугунги кунда завод маҳсулотлари нафақат вилоят, балки республика миқёсида ҳам эътироф этилмоқда. 
Айни пайтда Россия ва Италия билан ҳамкорликда “Борте инжиниринг” корхонасининг озиқ-овқат саноати учун саноат техник жиҳозлари ишлаб чиқариш заводи маҳсулотлари қўшни ва узоқ мамлакатларга экспорт қилиняпти. 25 киши иш билан таъминланган объектнинг умумий қиймати 1 миллиард 100 миллион тенгени ташкил этади.

Бундан ташқари, 2024 йил охиригача 354 та янги иш ўринлари яратиш билан умумий қиймати 6,9 миллиард тенге бўлган 7 та инвестиция лойиҳасини ишга тушириш режалаштирилган. Улар орасида «Central Asia Aluminum» компанияси томонидан алюминий маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси, «Dala Construction.kz» компанияси томонидан девор, пол ва шифтлар учун иссиқлик изоляцион материал (керамзит) ишлаб чиқариш лойиҳаси, «Anuar Company» корхонада кулолчилик заводи бор. Шунингдек, “Батир Бетон” компаниясининг темир-бетон буюмлари ва асфальт ишлаб чиқариш лойиҳаси, «AMG Park» компаниясининг болалар майдончасини йиғиш лойиҳаси, «KAZDEZGROUP» компаниясининг зарарсизлантириш маҳсулоти ишлаб чиқариш лойиҳаси, «Steel Frame» компаниясининг металл буюмлар ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам йўлга қўйилади.