Туркистон вилоятининг 49 қишлоғида янги тиббий объект қурилади

Фото:
ASTANА. Кazinform – Туркистон вилоятининг 49 қишлоғида янги тиббий объект қурилади. Бу ҳақда вилоят раҳбари Дархан Сатибалди марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Соғлиқни сақлашни тарғиб қилиш, тиббий асбоб-ускуналар билан қамраб олиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарасида ўтган йили касалланиш даражаси камайди. 4 шифохона антиография, 2 шифохона компьютер томографияси билан жиҳозланиб, 1016 дона зарур жиҳозлар олинди. Шу тариқа тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланганлик даражаси 84 фоизни ташкил этди», — деди Дархан Сатибалди.

Унга кўра, вилоятдаги 45 тиббиёт ташкилотида 5 минг 509 нафар шифокор, 19 минг 154 нафар ўрта билимга эга мутахассислар аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

«Ўтган йили 31 та соғлиқни сақлаш объекти қурилиши бошланиб, 17 таси юрт фаровонлиги учун фойдаланишга топширилди. Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Сариағаш шаҳрида перинатал марказ ва замонавий тиббиёт мажмуасини қуриш бўйича топшириқ берди. Айни пайтда объект қуриш учун ер майдони ажратилиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. «Қишлоқларда соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш» Миллий лойиҳаси доирасида қишлоқларда 49 та янги объект қурилади. Маҳаллий аҳолининг талаби инобатга олинган. 2022 йилда 5 та, 2023 йилда эса қўшимча 2 та объект капитал таъмирланади», — деди ҳоким.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай