Туркистон вилоятидан Қанғли даврига оид қимматбаҳо ёдгорликлар топилди
Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университетининг археологик гуруҳи «Ордабаси» давлат тарихий-маданий қўриқхонаси ходимлари билан биргаликда Қанғли даврига оид қадимий қабристон топди. Очиқ осмон остидаги иншоот Ордабаси туманидаги Қараспан қишлоғи яқинида жойлашган.
Қабристондаги даҳлизнинг узунлиги 8,5 метр, чуқурлиги эса 4 метрни ташкил этади. Дафн камерасининг чуқурлиги 5,2 метрни ташкил этади. Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳудудда бундай чуқурликдаги қабрлар ҳеч қачон топилмаган.
Шунингдек, археолог олимлар томонидан олиб борилган қазиш ишлари давомида Сариариқ қишлоғи яқинидаги ғордан 2 минг йиллик тилла сирға топилди. Орадан қанча йиллар ўтса ҳам бу қимматбаҳо жавоҳир ўз қадрини йўқотмаган. Шунингдек, қадимги қабристондан 400 та мунчоқдан иборат маржон ва кумуш узук, шунингдек, киприкларни бўяш учун буюмлар топилган. Бундан ташқари, қазиш ишлари давомида керамика буюмлари ҳам топилган.
«Илмий изланишлар қабристонда 2 минг йил аввал эркак, аёл ва ёш боланинг суяклари кўмилганлигининг изчил далилларини кўрсатди. Қабристондан топилган ашёлар ўша даврдаги Қанғли қабиласининг бой ҳаётидан далолат беради», – дейди археолог Александр Подушкин.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев