Тулкибос туман марказий шифохонасида 31 ёшли аёл эгизак ўғил фарзандларни дунёга келтирди.
Малакали шифокорлар иштирокида аёлга ўтказилган шошилинч кесарча кесиш амалиёти муваффақиятли ўтди. Чақалоқларнинг вазни - 3500 г ва 2700 г.
Сайлов куни туғилган чақалоқларга ота-онаси Қасим ва Жомарт исмларини қўйишга қарор қилишди.
Шифохона жамоаси ва туман ҳокимлиги дунё эшигини очган гўдак онасини табриклаб, совға-саломлар топширди. Болалар ҳам, онанинг ҳам аҳволи яхши.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев