Туркистон вилоятида “Қишлоқда бир кун” лойиҳаси бўлиб ўтмоқда

Фото: Фото: ҚР Мәдениет және ақпарат министрлігінің баспасөз қызметі

ASTANA. Kazinform — Куни кеча Туркистон вилоятида Ёшлар ресурс маркази ташаббуси билан “Қишлоқда бир кун” танлови бошланди. Унда 13 та жамоа иштирок этади. Бу ҳақда ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Лойиҳанинг асосий мақсади – ёшлар ўртасида қозоқ маданияти, миллий анъаналарини тарғиб қилиш, маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантиришдан иборат.

Фото: ҚР Мәдениет және ақпарат министрлігінің баспасөз қызметі

“Танлов Қазиғурт туманида бўлиб ўтмоқда. Иштирокчилар учун самарали бўлиши учун этноқишлоқ ташкил этилди. Ўғил болалар камондан отиш, арқон тортиш каби миллий ўйинлар бўйича беллашади. Қизлар ошпазлик маҳоратини намойиш этади”, — дейилади хабарда.

Охирги босқичда интеллектуал ўйин ташкил этилиб, иштирокчиларга Қозоғистон маданияти ва тарихига оид саволлар берилади.

Ғолиб жамоалар пул мукофотларига эга бўладилар. Эслатиб ўтамиз, “Қишлоқда бир кун” танлови илк бор 2023 йилда ўтказилган.

Фото: ҚР Мәдениет және ақпарат министрлігінің баспасөз қызметі
Фото: ҚР Мәдениет және ақпарат министрлігінің баспасөз қызметі