Туркистон вилоятида полициия ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида Отирар туманида 33 нафар Тожикистон фуқароси, Арис туманида эса 101 нафар Ўзбекистон фуқароси ноқонуний ишлаб юргани аниқланди. Улар Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 517-моддаси 5-қисми билан «Чет эллик ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Қозоғистон Республикасининг миграция қонунчилигини бузганлик» учун жавобгарликка тортилди.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев