Оқсоқолнинг оёқ суягига операция қилинган. Кекса аскар шифокорларни дуо қилиб, муваффақиятли операция учун миннатдорчилик билдирди.
«Беморнинг аҳволи барқарор. Операциядан кейин бир ярим ой давомида қўлтиқ таёқчада юради. Шундан кейин у ўзи юра олади», - дейди вилоят клиник шифохонаси ортопедия бўлими мудири Нурбол Сахов.
Оқсоқолнинг фарзандлари муваффақиятли операция қилган шифохона ходимларига миннатдорчилик билдирди.
Фахрий отахоннинг 6 ўғил ва 2 қиздан 90 дан ортиқ невара ва чеваралари бор. Ўнлаб орден ва медаллар билан тақдирланган.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев