Махсус гуруҳ таркибига Туркистон, Кентау, Ордабаси, Арис, Байдибек, Тулкибас, Отирар, Сайрам ва Жетисай туманлари шифокорлари киради. Жами 30 нафар тиббиёт ходими тайёрланди.
Мазкур тажриба алмашиш вилоятда тиббий хизмат сифатини оширишга катта имконият бериши кутилмоқда.
Умуман олганда, жорий йилда Туркистон вилояти касалхоналари ва поликлиникаларида меҳнат қилаётган 2445 нафар тиббиёт ходими малака оширди.