Туркистон шаҳрида «Денсаулық» истироҳат боғи очилди
07:35, 27 Август 2022
TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон шаҳридаги «Денсаулық» истироҳат боғи Конституция куни муносабати билан мамлакат манфаати учун фойдаланишга топширилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Туркистон шаҳар марказий касалхонаси яқинида жойлашган янги боғда 600 тупга яқин дарахт экилди.
Бу ерда 100 нафарга яқин болалар ўйин майдончаси, стритворкаут, қуёш ва ёмғирдан ҳимоя қилувчи шийпон бор.
Шаҳар ҳокими Нурбол Турашбеков жамоатчиликни байрам билан табриклаб, болаларга ғамхўрлик қилиш чора-тадбирлари келгусида ҳам давом этишини таъкидлади.