Туркистон шаҳрида 812 та видеокамера ўрнатилган

Фото:
TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон шаҳри хавфсизлигини 812 та видеокамера назорат қилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Туркистон шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси доирасида 812 та видеокузатув камераси ишга туширилди.

Кузатув камералари «Женис» истироҳат боғи, «Алтин Орда» автобекати, «Керуен сарай» савдо мажмуаси, «Қуаниш» бозори, Тауке хан шоҳ кўчаси, С. Ерубаев, М.Тинишқулов, Толе би, Нишанов кўчалари, Туркистон темир йўл вокзали ҳудудида ўрнатилган.

Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари хавфсизлигини таъминлаш, шаҳарда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ўрнатилган камералар 24/7 ишлайди. Видеони сақлаш муддати 30 кун.

Бундан ташқари, шаҳарда хавфсизликни кучайтириш мақсадида 11 та фавқулодда ҳолат тугмаси ўрнатилди. Бахтсиз ҳодисалар юз берган тақдирда тугмачаларни босиб Туркистон вилояти Ички ишлар департаменти «Фавқулодда вазиятларни бошқариш маркази» ходимига бевосита мурожаат қилишингиз ва ёрдам сўрашингиз мумкин. Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси ҳудудидаги «Гулдер», «Жибек жоли», «Женис» истироҳат боғлари ҳамда «Керуен сарай» мажмуаси ҳамда кичик арбатда бундай тугмалар фаоллаштирилган.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев