Дам олиш жойи – туман маданият уйи олдидаги «Фахрий фуқаролар» хиёбони ўрнига тушади. «Фахрий фуқаролар» хиёбони «Етти хазина» хиёбони ҳудудида янги дизайнда барпо этилади.
Арбатнинг икки томонидаги туман марказининг чиройини очиб берадиган пиёдалар йўлаклари ва хиёбонларга ранг-баранг релеф тошлар ётқизилади. Шунингдек, янги скамейкалар ва чироқлар пайдо бўлади. Маҳаллий фаунага мос меъморий ҳайкаллар ўрнатилади. Қурилиш тугалланиб, фойдаланишга топширилгач, қишлоқ аҳолиси учун дам олиш масканига айланади.