Қозоғистон кураш федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, Олимпия ўйинлари дастурига киритилган кураш турлари бўйича ўн бир нафар курашчи ёшлар (U20) ўртасида жаҳон чемпиони бўлди.
Уларнинг рўйхати қуйидагича:
1996 йил. Эркин кураш. 74 кг, Рамзан Муртазалиев
2000 йил. Юнон-рум кураши. 54 кг, Асет Иманбаев
2000 йил. Эркин кураш. 63 кг, Иосиф Момцелидзе
2000 йил. Эркин кураш. 58 кг, Абил Иброҳимов
2001 йилда. Юнон-рум кураши. 54 кг, Асет Иманбаев
2003 йил. Юнон-рум кураши. 60 кг, Нурбақит Тенизбаев
2008 йил. Аёллар кураши. 44 кг, Элеонора Абуталипова
2009 йил. Юнон-рум кураши. 50 кг, Артур Умбетқалиев
2016 йил. Юнон-рум кураши. 74 кг, Тамерлан Шадукаев
2021 йил. Аёллар кураши. 57 кг, Нилуфар Раимова
2023 йил. Юнон-рум кураши. 55 кг, Исхар Курбаев
Эслатиб ўтамиз, Иордания пойтахти Амман шаҳрида юнон-рум кураши бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Исхар Курбаев ғолиб чиққан эди.
Муаллиф: Думан Арғингелди