Бутунжаҳон триатлон ижроия қўмитаси келаси мавсум учун мусобақа жадвалини тасдиқлади. 2022 йилда иккита Жаҳон чемпионати бўлади: триатлон ва паратриатлон бўйича Жаҳон чемпионати Aбу-Дабида бўлиб ўтади ва спринт ҳамда эстафета ғолиблари Монреалда аниқланади.
Жаҳон кубоги 12-13 март кунлари Япониянинг Миядзаки шаҳрида бошланади.