Транскаспий халқаро транспорт йўналиши бўйлаб юк ташиш ҳажми ортиб бормоқда

Фото:
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда Транскаспий халқаро транспорт йўналиши бўйича юк ташиш ҳажми ошгани қайд этилди. Бу ҳақда KTZExpress АЖ бош директорининг логистика бўйича ўринбосари Айбек Қапар маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2022 йилнинг етти ойи давомида юк ташиш ҳажми 3 баравар ошди, бу 845 минг тоннани ташкил этади, ўтган йилга нисбатан 7 баравар ўсди. Таққослаш учун, ўтган йили 311 минг тоннани ташкил этган эди. Жумладан, экспортимиз 494 минг тоннани ташкил этди – тўққиз баробар, импорт – 179 минг тонна – 83 баробар, транзит – 171 минг тонна – 7 фоизга ўсди», — деди Айбек Қапар в Транскаспий халқаро транспорт йўналиши бўйлаб ташишга бағишланган йиғилишда.

Муаллиф: Серик Сабеков