Трамп ва Зеленский яна учрашадими

Фото: Фото: independent.co.uk

ASTANA. Kazinform – Бугун Нидерландиянинг Гаага шаҳрида Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) саммити бошланди.

Украина президенти Владимир Зеленский саммит арафасида Буюк Британиядан Нидерландияга етиб келди. Эрталаб у Гаагада НАТО мудофаа саноати вакиллари билан учрашувда иштирок этди.

Ғарб нашрларининг ёзишича, Зеленскийга НАТО етакчиларининг расмий иш сессиясида қатнашиш тақиқланган. Тахминларга кўра, бу қарор АҚШ президенти Дональд Трамп билан юзага келиши мумкин бўлган кескинликнинг олдини олиш учун қабул қилинган.

Шунга қарамай, Дональд Трамп ва Владимир Зеленскийнинг шахсий учрашуви 24 июнь оқшомида – Голландия қиролининг саммит меҳмонлари учун расмий кечки овқатида ёки 25 июнь куни тушда “тадбир доирасида” бўлиб ўтиши мумкин.

АҚШ президенти Дональд Трамп даврида Вашингтон Украинага анъанавий ҳарбий ёрдамни қисқартириб, НАТО иттифоқчиларининг мудофаа харажатларини оширмоқда.

Айни пайтда Европа давлатлари ва Канада келаси йил Украинага қўшимча 35 миллиард евро ҳарбий ёрдам беришга ваъда берди.