Трамп мигрантларни кунига 1000 долларга яқин жаримага тортмоқчи

Фото: Фото: ТАСС

ASTANA. Kazinform - Президент Дональд Трамп депортация қилиниши кутилаётган мигрантлар АҚШни тарк этмаса, ҳар бир кечиктирилган кун учун 998 доллар жарима солишни ва пул тўламаган тақдирда мол-мулкларини мусодара қилишни режалаштирмоқда, деб хабар беради мухбири Kazinform Yahoo Newsга таяниб.

Узоқ вақт давомида депортация буйруғига эга бўлган муҳожирлар 1 миллион доллардан ортиқ жаримага тортилиши мумкин. 

Ички хавфсизлик вазирлиги вакили Триша Маклафлин Reuters агентлигига АҚШда ноқонуний бўлиб турган муҳожирлар «мамлакатни ҳозирнинг ўзида мустақил такр этиши» учун CBP Home иловасидан фойдаланиши кераклигини айтди.

Жаримага федерал иммиграция судялари томонидан депортация қилинган, бироқ АҚШда қолаётган 1,4 миллионга яқин муҳожирларнинг тортилиши кутиляпти.