Трамп Маскга Пентагон харажатларини текширишни буюрди
11:24, 09 Февраль 2025
ASTANA. Kazinform - Бу ҳақда куни кеча Дональд Трамп Илон Маск бошчилигидаги янги ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) иши ҳақида гапирар экан, маълум қилди, деб хабар беради DW.
“Мен унга Пентагонни, яъни армияни қайта кўздан кечиришни топширдим”, - дея унинг сўзларини келтиради Франcе-Прессе.
АҚШ президенти Мудофаа вазирлигининг баъзи харажатлари "қатъий ҳимояланган ҳудудларда бўлиши мумкинлигини" тан олди.
Қайд этилишича, АҚШнинг 2025 йилга мўлжалланган мудофаа бюджети 850 миллиард доллардан ошади ва у дунёдаги энг йирик ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск давлатнинг оммавий ахборот воситаларига харажатларини қисқартириши хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Трамп ҳарбийлар билан боғлиқ тўртта буйруқни имзолаган.