Трамп Эронга нисбатан қарор қабул қилади

Фото: Фото: Anadolu

ASTANA. Kazinform – АҚШ президенти Дональд Трамп пайшанба куни Қўшма Штатлар «кейги икки ҳафта ичида» Эронга ҳужум қилиш масаласида қарор қабул қилишини маълум қилди, деб хабар беради The New York Times.

АҚШ президенти америкаликлар зарбаси муқаррар бўлиши мумкин деган сўнгги баёнотларидан қайтиб, Эроннинг ядровий дастури бўйича музокараларни қайта бошлаш эҳтимолини оширди.

Оқ уйнинг маълум қилишича, «Эрон билан яқин келажакда ўтказилиши ёки ўтказилмаслиги мумкин бўлган музокаралар эҳтимоли катта».

Трамп сўнгги кунларда оммавий равишда Америка қўшинларига Эроннинг ядровий объектларини бомбардимон қилиш бўйича буйруқ бериш эҳтимоли ҳақида гапириб, бироқ бу борада музокара ўтказиш учун ҳали ҳам кеч эмаслигини айтган. Пайшанба куни билдирган изоҳлари билан у ўзини янги дипломатик, ҳарбий ва махфий вариантлар билан таъминлаётганга ўхшайди.

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Ламми Эронга доир вазият «хавфли» бўлиб қолаётганини, бироқ «кейги икки ҳафта ичида дипломатик ечим топиш имконияти борлигини» айтди. У бу фикрни Оқ уйда Давлат котиби Марко Рубио ва Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткоф билан учрашгандан сўнг билдирган.