Трамп Бразилиядан олиб кириладиган импорт божини 50 фоизгача оширди

Фото: Фото: Anadolu Ajansı

ASTANA. Kazinform – АҚШ президенти Дональд Трамп Бразилиядан олиб кириладиган товар ва хизматларга божхона божини 50 фоизгача оширишни кўзда тутувчи фармонни имзолади, деб хабар берди ТАСС.

Оқ уй матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳужжатда Бразилия ҳукуматининг ҳаракатлари АҚШнинг миллий хавфсизлиги, ташқи сиёсати ва иқтисодиётига таҳдид солиши қайд этилган.

Шунингдек, фармонда бу чора Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонаруга нисбатан мамлакатда олиб борилаётган суд жараёни билан боғлиқ экани таъкидланган. АҚШ томони бу ишни “сиёсий тусга эга” деб баҳоламоқда.