Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасида 24 та пост очилди
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон чегарада 24 та постни очди, деб хабар беради Kazinform ХОВАР ахборот агентлигига таяниб.
Эмомали Раҳмон дастлаб Фархор туманидаги “Кокул” чегара постини, сўнгра Хатлон вилоятининг Лахш, Шамсиддин Шохин, Рушан, Ишкашим, Мурғоб туманлари ҳамда Тоғли Бадахшон автоном вилоятининг Хорог шаҳридаги чегара постларини фойдаланишга топширди.
Тожикистон Республикаси чегарасида жами 24 та чегара пости ва офицерлар учун 96 та хонадон фойдаланишга топширилди.
Бу Тожикистонда 2023 йилда чегара объектларини қуриш ва фойдаланишга топшириш, давлат чегарасини қўриқлаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича энг юқори кўрсаткичдир.
2024 йилда Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан қўшимча 12 та чегара пости қурилиб, фойдаланишга топширилади.