DUSHANBE. Kazinform – Тожикистоннинг бир қанча вилоятларида 27 август куни содир бўлган кучли ёмғирлар натижасида 13 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform Республика Президенти матбуот хизматига таяниб.
«Кучли ёғингарчилик туфайли Ваҳдат шаҳри ва Рудакий вилоятида табиий офат рўй берди, натижада 13 киши, жумладан, Ваҳдат шаҳрида 11 киши ва Рудакий вилоятида 2 киши ҳалок бўлди», – дейилади матбуот хизмати хабарида.
Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, мамлакат бош вазирига, шунингдек, Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси ва бошқа тузилмаларга уларга ёрдам кўрсатиш, шунингдек, шошилинч чоралар кўриш ва табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича топшириқлар берди.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы