Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон амалий ташриф билан Астанага келди

Фото: Фото: t.me/aqorda_resmi
ASTANA. Kazinform – Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Астанага амалий ташриф билан келди, деб хабар беради Kazinform Ақорданинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасига таяниб.

«Фахрий меҳмонни Астана аэропортида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди», – деб ёзади манба.

Ташриф доирасида президентлар олий даражадаги икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳамда Қозоғистондаги Тожикистон маданият кунларида иштирок этиши кутилмоқда.