Тожикистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга келади

Фото:
ASTANА. Кazinform - Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 25-26 август кунлари Астанага ташриф буюради. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.

Ташриф доирасида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокаралар чоғида савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва сармоявий соҳалардаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, икки давлат раҳбарлари Қозоғистонда Тожикистон маданияти кунларининг очилиш маросимида иштирок этади ва Тожикистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасини томоша қилади.