“Тоза Қозоғистон”: 189 минг тонна чиқинди йиғилди, 2 миллион дарахт экилди
ASTANA. Kazinform — Экологик акцияда жами 2 миллионга яқин киши иштирок этди. Батафсил маълумотни Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нисанбаев маълум қилди.
“Жорий йилда мамлакатимизда “Тоза Қозоғистон” ташаббуси доирасида жами 573 та тадбир, жумладан, республика ва халқаро акциялар ўтказилди”, - деди Ерлан Нисанбаев Ҳукумат йиғилишида.
Тадбирлар натижасида:
- 189 минг тонна чиқинди йиғилди;
- 735 минг гектар майдон тозаланди;
- 2 миллион тупдан ортиқ дарахт экилди.
“Экологик акцияда жами 2 миллионга яқин киши иштирок этди. Уларнинг 156 минг нафари кўнгиллилардир. “Тоза Қозоғистон” ташаббусида нафақат давлат органлари, балки жамоат ташкилотлари ҳам кенг иштирок этмоқда”, – дейди вазир.
Жумладан:
- «Ауыл» партиясининг “Тоза 25 километр” акцияси;
- Тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида 281 та эко-акция ўтказилди;
- ERG компаниялар гуруҳи 3 миллион дона кўчат экди;
- “Самруқ-Қазна” жамғармаси томонидан 137 минг туп кўчат экилди;
- «Қазақмыс» корпорацияси Балқаш кўлини сақлаб қолиш учун 5 миллион доллар сармоя киритишга қарор қилди.
“Мамлакатимиз бўйлаб давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари ва жамоат ташкилотлари иштирокида эришилаётган салмоқли ютуқлар “Тоза Қозоғистон” ташаббуси умуммиллий ҳаракатга айланиб бораётганидан далолатдир”, — дейди экология вазири.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳукумат раҳбари ахлат ташлаганларга нисбатан жазони кучайтириш бўйича кўрсатма берган эди.