Тошкентда яна бир халқаро анжуман бошланди
18:23, 18 Сентябрь 2023
Тошкентда Марказий Осиё халқаро институтида “Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви: барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
Гибрид шаклда ўтаётган тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари эксперт-таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари, шунингдек, минтақа давлатларининг етакчи вазирлик ва идоралари вакиллари иштирок этмоқда.
Йиғилишда жорий йилнинг 14-15 сентябр кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлиси якунлари муҳокама қилинмоқда.