Тошкентда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон кинологлари тажриба алмашмоқда

Фото: Фото:ЎзА

TASHKENT. Kazinform - Миллий кинология марказида "Чегара божхона постларида гиёҳвандлик воситаларини қидириш бўйича хизмат итларини тайёрлаш ва улардан фойдаланиш хусусиятлари" мавзусида минтақавий ўқув-амалий семинар ўз ишини бошлади, деб хабар беради ЎзА.

Мазкур семинар МДҲга аъзо давлатларнинг божхона хизматлари раҳбарлари Кенгашининг доимий ишлайдиган Ишчи органи — ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўлинмалари раҳбарлари қўмитаси фаолияти доирасида ўтказилмоқда.

Фото: ЎзА

Семинарда Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон ва Қирғизистон божхона хизматлари вакиллари иштирок этмоқда.

Дастлаб иштирокчилар Миллий кинология маркази фаолияти, унинг тузилиши, ўқув базаси ва хизмат итларини тайёрлаш имкониятлари билан танишди.

Семинар доирасида назарий ва амалий машғулотлар ўтиш, шу жумладан чегара божхона постларида ўтказилиши режалаштирилган сайёр ўқув машғулотлар натижасида жараёнлар билан яқиндан танишиш назарда тутилган.

Бундай тадбирлар ўзаро тажриба алмашиш, касбий тайёргарлик даражасини ошириш ва қўшни мамлакатларнинг кинология марказлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Семинар 24 октябрькунига қадар давом этади.