Тошкентда шахмат бўйича "Ал-Беруний" II халқаро турнири бўлиб ўтади

Фото: Фото: Виктор Федюнин/ Kazinform

TASHKENT. Kazinform - Тошкентдаги Халқаро шахмат академиясида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 68 минг 700 АҚШ долларидан иборат "Ал-Беруний" II халқаро турнири бўлиб ўтади, деб ёзади UzA.

Бугун, 3 февралдан бошланадиган нуфузли мусобақа уч гуруҳда ўтказилади. "Мастерс" гуруҳида рейтинги 2600 ва ундан юқори бўлган 6 нафар хорижлик ва 4 нафар ўзбекистонлик шахматчи дона суради.

Фото: UzA

FIDE байроғи остида қатнашадиган россияликлардан Владислав Артемьев, рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Володар Мурзин, арманистонлик Хайк Мартиросян ва Шант Саргсян каби таниқли гроссмейстерлар қаторида Абдумалик Абдусалимов, Муҳиддин Мадаминов, Ортиқ Ниғматовдек ёш гроссмейстерларимиз ҳамда ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова “Мастерс” гуруҳида ғолиблик учун кураш олиб боради.

Фото: UzA

Турнирнинг "Челленжер" гуруҳида рейтинги 2500, "Фьючерс" гуруҳида эса рейтинги 2400 ва ундан юқори 6 нафар хорижлик шахматчи иштирок этиши тасдиқланди.

Фото: UzA

 

9 раундли айланма тизимда ташкил этиладиган баҳслар 12 февралга қадар давом этади.