Тошкентда одамлар гавжум жойларда хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Фото: Фото: Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон пойтахтида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида назоратни кучайтирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, фуқароларни ҳимоя қилиш мақсадида махсус бошқарма кучайтирилган режимда ишламоқда. Ходимлар савдо мажмуалари, кўнгилочар масканлар, бозорлар, масжидлар ва гавжум кўчаларни қўриқлайди, ташриф буюрувчиларнинг сумкалари ва бошқа шахсий буюмлари синчиклаб текширилади. Одамлар гавжум жойларда ҳам исковуч итлар ёрдамида текширувлар ўтказилади.

Фото: Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати

 

 

Ўзбекистон Миллий гвардияси бўлинмалари ҳам кучайтирилган хизмат режимига ўтказилди.

— Рамазон ойи муносабати билан жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари пойтахтимиздаги барча масжидларда намоз вақтида, шунингдек, оммавий тадбирлар, йирик савдо мажмуалари, бозорлар, кинотеатрлар, истироҳат боғлари ва хиёбонларда кучайтирилган режимда хизмат қилмоқда, - дея хабар беради Миллий гвардия матбуот хизмати.

Фото: Ўзбекистон Миллий гвардияси матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон Миллий гвардияси матбуот хизмати