Мусобақанинг биринчи кунида Қозоғистон вакили Лукин Богдан қиличбозлик бўйича жаҳон кубогининг шахсий биринчилиги олтин медалини қўлга киритди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Ярим финалда мисрлик Шамел Юсефни 15:7 ҳисобида мағлуб этган Богдан финалда турнир мезбони ўзбекистонлик Мейирхан Тимуров билан учрашди ва 15:12 ҳисобида зафар қучди.
Мустафин Ғабидин, Георгий Тинников ва София Ақтаевалар 1/8 финалда мусобақани якунлашди.
Бугун жамоавий мусобақалар бўлиб ўтади.