Тадбирда АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония, Корея Республикаси, Хитой, Туркия, Австрия, Бельгия, Венгрия, Словения, Польша, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан етакчи сиёсатчилар, давлат арбоблари, эксперт-олимлар иштирок этмоқда.
Анжуманга БМТ, ЕИ, ЕХҲТ каби нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам жалб қилинган.
Конституциявий ислоҳотнинг муваффақияти етакчи эксперт-таҳлилий доира ва халқаро демократик ҳамжамият томонидан тан олинишига ҳам боғлиқ. Айни ҳолат мазкур нуфузли конференцияни ташкил этишда асосий омил бўлди.
Анжумандан кўзланган асосий мақсад – маҳаллий ва хорижий экспертлар, таҳлилий доира вакиллари томонидан жараёнга баҳо бериш, конституциявий ўзгаришнинг аҳамиятини аҳоли ва халқаро жамоатчиликка етказиш.
Фото: UzA