TASHKENT. Kazinform – 2022 йилнинг 30 ноябридан 2 декабрига қадар Тошкент шаҳридаги «Ўзекспомарказ»да Craft Fair Uzbekistan — халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ва технологиялари ярмаркаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform ЎР Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизматига таяниб хабар беради.
Ярмаркада хорижий давлатлар — Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон, Покистондан ҳунармандлар қатнашиши кутилмоқда. Шунингдек, «Novica», «Wildberries» ва «Alibaba» каби халқаро ҳамда «Joyda», «CraftmeetsDesign», «iHunar» каби маҳаллий онлайн маркетплейс ва платформалар ҳам иштирок этиши режалаштирилган. Иштирокчилар томонидан каштачилик, кулолчилик, мисгарлик, ёғоч ўймакорлиги, гиламчилик, миллий матолар, миниатюра каби 20 дан ортиқ миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари ташкил этилади.
Фото:ЎР Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.