Тошкентда дзюдо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади
07:15, 30 Август 2022
TASHKENT. UZA-Kazinform – 2022 йилнинг 6-13 октябр кунлари Ўзбекистон пойтахтида дзюдо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform ЎзАга таяниб хабар беради.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур турнир Ўзбекистонда илк бор ташкил этилмоқда.
Пойтахтдаги «Ҳумо Арена» муз саройида бўлиб ўтадиган мусобақада дунёнинг 110 дан ортиқ давлатидан кучли дзюдочилар иштирок этиши кутилмоқда.