Тошкентда 4 нафар эгизак чақалоқ туғилди

Фото: Фото: очиқ манбалардан олинган

TASHKENT. Kazinform - Тошкентда бир оилада 4 нафар эгизак чақалоқ дунёга келди. Уларнинг аҳволи яхши, шифокорлар назоратида. 

Тошкентда аёл 4 нафар чақалоқни дунёга келтирди. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди.

Ёш оила асли Сурхондарёдан бўлиб, чақалоқлар шифокор кўригида бўлиши учун улар Тошкентга келган.

Эр-хотиннинг 2 ёшли қиз фарзанди бўлган. Ҳозир эса фарзандларининг сони 5 нафарни ташкил қилмоқда.

Болалар икки ўғил ва икки қиз. Уларга Муҳаммад, Мустафо, Сумая ва Сафия исмлари қўйилди. Айни вақтда улар соғлом.