Тошкент вилоятида фуқаро 250 млн сўмдан ортиқ қалбаки пуллар билан қўлга тушди
14:35, 14 Ноябрь 2023
У қалбаки купюраларни 100 млн сўмга сотмоқчи бўлган вақтда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ва ИИБ билан ҳамкорликда Бекобод тумани ҳудудида тезкор тадбир амалга оширилди.
Ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи А.Р. ноқонуний тарзда қўлбола усулда тайёрланган 250 млн 800 минг сўм миқдоридаги 100 минг сўмлик қалбаки купюраларни 100 млн сўмга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинган.