Тошкент ва Бухорода Европа кинофестивали бўлиб ўтади

Фото: Фото: UzA

Жорий йилнинг 1-5 октябрь кунлари Тошкент ва Бухоро шаҳарларида 8-Европа кинофестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Маълум қилинишича, “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказиладиган ушбу Европа кино тақдимоти дастуридан Австрия, Бельгия, Хорватия, Эстония, Финляндия, Франция, Германия, Венгрия, Италия каби мамлакатларларнинг сара киноасарлари ўрин олган.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адрианнинг таъкидлашича, кинофестивалда Европа якдиллигини ифода этувчи 15 та турли жанрдаги фильм намойиш этилади.