Тошкент шаҳридаги ҳайвонот боғига жирафа ва зебралар олиб келинди

Фото: Фото: Тошкент ҳайвонот боғи

Тошкент ҳайвонот боғига Жанубий Африкадан 3 та зебра, 3 та жирафа боласи, оқ Бенгал йўлбарси ва оқ шер олиб келинди.  Бу ҳақда Kazinform ҳайвонот боғи матбуот хизматига таяниб хабар беради.   

-Тошкент ҳайвонот боғига янги ҳайвонлар олиб келинди. Улар орасида 3 та зебра, 3 та жирафа боласи, оқ Бенгал йўлбарси ва оқ шер бор. Бу ҳайвонлар Жанубий Африкадаги махсус фермада боқилган бўлиб, уларни келтириш учун 10 827 км масофа босиб ўтилди”, - дейилади хабарда.