Тошкент шаҳрида ШҲТ Биринчи транспорт форуми бўлиб ўтади

Фото: Фото: yuz.uz

2023 йил 1 ноябрда Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Биринчи транспорт форуми ўтказилади, деб хабар беради Kazinform yuz.uzга таяниб.

ЎР Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, форумни ўтказишдан кўзланган мақсад ШҲТ мамлакатлари транспорт ва логистика соҳаси вакиллари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва самарали транспорт йўлакларини яратиш, транспорт соҳасида истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш, мавжуд лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, савдо ва инвестицияларни кўпайтириш, транспорт ва коммуникациялар соҳасидаги барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун кенг имкониятларни яратишга эришишдан иборатдир.