Тошкент шаҳрида халқаро ПЛАС-Форум ўтказилди
18:55, 22 Ноябрь 2023
Тошкент шаҳридаги “International” меҳмонхонасида RCA халқаро ПЛАС-Форуми бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, топ-менежерлар ва компаниялар раҳбарлари иштирок этди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб.
Форумда электрон тижорат соҳасидаги инновацион ечимлар, сунъий интеллект ва замонавий чакана савдо, логистика ва кадрлар тайёрлаш сиёсати, самарали нетворкинг каби мавзуларда маърузалар тингланди.
Маърузачилар ва делегатлар Ўзбекистон иқтисодиётига фойда келтирадиган қизиқарли ечимлар ва муваффақиятли ишларни муҳокама қилди.