TASHKENT. Kazinform - “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, қарийб 4 ярим йиллик танаффусдан сўнг "Тошкент – Москва – Тошкент" йўналишида поездлар ҳаракатини амалга ошириш учун “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ да ишлаб чиқарилган замонавий, халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган, купе ва плацкарт вагонлар ҳамда вагон-ресторан ажратилди, деб ёзади ЎзА агентлиги.
505-сонли Тошкент – Москва поезди Қозоғистон Республикасининг 17 та, Россия Федерациясининг 11 та темир йўл вокзалидан ўтиб, жорий йил 27 сентябрь куни соат 23:12 да Москвадаги “Павелецкий” темир йўл вокзалига етиб боради.
506-сонли Москва – Тошкент поезди эса 28 сентябрь куни соат 05:40да “Павелецкий” вокзалидан ҳаракатини бошлайди. Ушбу халқаро йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар ташкил этилган.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.