Тошкент Гуллар фестивалига мезбонлик қилмоқда

Фото: Фото:ЎзА

TASHKENT. Kazinform - 2025 йил 1 майдан 3 майгача Тошкент шаҳрида анъанавий Гуллар фестивали бўлиб ўтади. Тадбир Миллий кутубхона майдонида ташкил этилади, деб ёзади ЎзА.

Фестивалнинг асосий мақсади — жамоатчилик эътиборини экологик маданиятни ошириш, табиатни асраш, ёш авлод онгида экологик билим ва қарашларни шакллантириш ҳамда “яшил иқтисодиёт” ғояларини тарғиб қилишга қаратишдан иборат.

Тадбирда экологик дизайн, барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида фаолият юритаётган ташкилот ва ташаббускорлар иштирок этади. Улар ўз лойиҳаларини намойиш этиб, ҳамфикрлар ва келгусидаги ҳамкорлар билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўладилар.

Фестиваль доирасида кенг жамоатчилик учун фойдали учрашувлар, тақдимотлар ва экоташаббусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.