Тошкент аэропорти олдида баландлиги 62 метр бўлган Ўзбекистон байроғи ўрнатилди

Фото: Фото: Тошкент шаҳри ҳокимлиги

Тошкент халқаро аэропорти олдида, кўприкдан тушаверишдаги айланма йўл марказида Ўзбекистон байроғи ўрнатилди, деб хабар беради Kazinform gazeta.uzга таяниб.

Пойтахт ҳокимлигининг хабар беришича, байроқ устунининг баландлиги 62 метр, байроқ матосининг ўлчами эса 12х24 метр.

Унинг атрофида баландлиги 16 м бўлган 38 та байроқ устунлари ўрнатилган бўлиб, уларда 2×4 м ўлчамдаги байроқлар ҳилпираб туради. Ушбу байроқлар шаҳарда ўтказиладиган миллий ёки халқаро тадбирларга, хорижий делегацияларнинг ташрифига қараб ўзгаради.

Бундан ташқари, йўл ўтказгичдан аэропортга чиқишдаги айланма йўл олдида фаввора, ўнг томонида эса улкан проекция экрани ўрнатилган.

Фото: Тошкент шаҳри ҳокимлиги