Коронавирус пандемияси сабабли ўйинлар март ойида қолдирилган эди. Энди ташкилотчилар ҳам, Халқаро Олимпия қўмитаси ҳам мисли кўрилмаган бир йиллик кечикиш туфайли қўшимча харажатларни камайтирмоқчи.
Хусусан, ташкилий қўмита объектиларни ёруғлаштириш ва қўшимча энергия манбалари сонини камайтирадиган инфратузилмани ислоҳ қилишни таклиф қилди. Ўйинларни енгиллаштириш бўйича 52 пунк ҳисобга олинган.
Қайта кўриб чиқиш режасига кўра, Олимпиаданинг очилиш ва ёпилиш маросимларига таклифномалар сони 20 фоизга қисқартирилади, озиқ-овқат ва ичимликлар менюси қайта кўриб чиқилади. Энди Олимпиадада қатнашадиган расмийлар ва улар билан боғлиқ гуруҳлар жамоат транспортидан фойдаланишлари керак.