Олимпиада-2020 ўйинларида бокс бўйича олтин медал дебюти аёллар ўртасида ўтказилди. 57 кг вазн тоифасидаги финалда филиппинлик боксчи Нести Петесио ва япониялик спортчи Сэна Ириэ жанг ўтказди. Бу жангда япон қизи 5: 0 ҳисобида ғалаба қозонди. Италиялик Ирме Тесте ва британиялик боксчи Кэррисс Артингстолл бронза медалини қўлга киритди.
Бугун тунда эркаклар ўртасида Олимпиада-2020 ўйинларининг биринчи чемпиони аниқланади. Британиялик Пэт Маккормак ва кубалик боксчи Рониэль Иглесиас 69 кг вазн тоифасида рингга кўтарилади.
Фото: Reuters / Ueslei Marselino