Терроризм халқаро ва минтақавий хавфсизликка катта таҳдиддир – ҚР Президенти

Фото: Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Россия Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев Доғистондаги теракт оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Президент Владимир Путин ва Россия халқига ҳамдардлик билдирди.

Давлат раҳбари Қозоғистон тинч аҳоли ҳаётига қаратилган ҳар қандай фитна ва ёвуз суиқасдни кескин қоралашини ҳамда буни халқаро ва минтақавий хавфсизликка катта таҳдид деб билишини таъкидлади.

Томонлар терроризм ва экстремизмга қарши курашда яқин ҳамкорликни давом эттириш, нуфузли халқаро ташкилотлар доирасида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлигига эътибор қаратдилар.

Бундан ташқари, президентлар Қозоғистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдилар, шунингдек, Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити кун тартибини муҳокама қилдилар.