Президентлар ҳозирги кескин геосиёсий шароитдаги савдо-иқтисодий муносабатлар ҳолатини атрофлича муҳокама қилдилар.
Томонлар Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар.
Икки давлат раҳбарлари икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, янги муаммоларни енгиб ўтишга қаратилган икки давлат ҳукуматларининг келгусидаги ҳаракатлари ҳақида келишиб олдилар.