Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида «Абай. «Қардош халқлар мероси» деб номланган кўргазмага борди. Мазкур кўргазма икки давлат ўртасидаги дўстлик ва қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлди.
Кўргазмада Алишер Навоининг буюк шоир ижодидаги ўрни, Абай ҳаётининг асосий босқичлари, А.Қастеев, О.Тансиқбаев, Э.Сидоркин, Н. Ўтепбоев ва бошқа ижодкорлар асарларидаги Абай ҳақидаги сюжетлар ўрин олган.
Шунингдек, Абайнинг «Жидебай-Бўрили» давлат тарихий-маданий ва адабий-мемориал қўриқхона-музейининг 120 дан ортиқ экспонатлари намойиш этилмоқда.
Фото: akorda.kz