Тоқаев сув тошқинлари пайтида қозоғистонликларга ёрдам кўрсатган Doosan Group раҳбари билан учрашди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Doosan Group раиси Чжеонг Вон Пак ва Doosan Enerbility компанияси раиси ўринбосари Ён Ин Чонгни қабул қилди.

Учрашув аввалида Президент Корея компаниясига сув тошқинлари пайтида мамлакатга кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Давлат раҳбари таъкидлашича, бундай оғир вазиятда халқни тадбиркорлар қўллаб-қувватлаётгани уларнинг ижтимоий масъулияти юксак эканини кўрсатди.

Фото: Ақорда

 

Қасим-Жомарт Тоқаевга Туркистон вилоятида қуввати 1 ГВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш лойиҳасининг бориши, шунингдек, компаниянинг Атирау вилоятида "Қарабатан".газ турбинали электр станциясини кенгайтиришда иштирок этиш истиқболлари ҳақида маълумот берилди.

Doosan Enerbility компанияси Doosan Group таркибига киради.

Бу корхона атом электр станциялари қуриш, иссиқлик электр станциялари, турбиналар ва генераторлар, сув тозалаш иншоотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Фото: Ақорда

 

Корхонада 5 мингдан ортиқ ходим меҳнат қилади.

2023 йилда маҳсулот сотиш ҳажми 17,5 миллиард долларни ташкил этди.