Украина томонининг ташаббуси билан Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди. Икки давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Украина ўртасидаги гуманитар алоқалар масаласини муҳокама қилдилар.
Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг Россия ва Украина ўртасидаги қуролли можарони БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқнинг умумий нормалари асосида дипломатик йўл билан ҳал этиш бўйича позициясини тасдиқлади.
Фото: аkorda.kz