«Марказий Осиё ноёб туризм ресурсларига эга ва ундан фойдаланиш керак. Туризм соҳаси минтақа иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқларидан бири ҳисобланади. Бу борада маданий-маърифий, экология, спорт, соғлиқни сақлаш ва бизнес соҳаларида туристик маҳсулотларни ўзаро тарғиб қилишни ривожлантиришга тайёрмиз», – деди Президент.
Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Араб давлатлари ҳамкорлик кенгашининг барча давлатлари учун визасиз режим жорий қилганини эслатди.
«Шунингдек, пойтахтларингиз билан тўғридан-тўғри ҳаво қатнови йўлга қўйилди. Мен айтиб ўтган ташаббуслар Қозоғистоннинг ўзаро барқарор ривожланиш ва фаровонлик йўлидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш истагини тасдиқлайди», – деди Давлат раҳбари.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай